Фото: REUTERS / Carlos Barria
АҚШ президенти Доналд Трамп сайловларда мағлуб бўлишига фармацевтика ва технологиялар соҳасидаги йирик компаниялар, шунингдек оммавий ахборот воситалари туртки бўлганини айтди.
«Йирик фармацевтика компаниялари сайлов олди кампанияси давомида менга қарши миллионлаб долларлик негатив рекламаларни бошладилар. Йирик фармацевтика компаниялари, ОАВ бизга қарши эди. Технологик компаниялар бизга қарши эди», – деди Трамп.
Шунингдек, у йирик дори ишлаб чиқарувчиси «Pfizer» компаниясини амалдаги президентнинг ғалаба қозониш имкониятини оширмаслик учун Германиянинг BioNTech компанияси билан биргаликда ишлаб чиқилган вакцинанинг муваффақияти тўғрисидаги хабарларни атайлаб кечиктирганликда айблади.
АҚШда президент сайлови 3 ноябр куни бўлиб ўтди. Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари демократ Жозеф Байденнинг ғалабасини эълон қилди. Кўплаб дунё раҳбарлари уни аллақачон табриклашга улгуришди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади