
Фото: Қозоғистон ФВВ
Нур-Султондаги таниқли кафелардан бирида газ баллони портлаши содир бўлди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
Хабарга кўра, 21 ноябр куни соат 12.25да қаҳвахонага мослаштирилган коттежда газ баллони портлаши содир бўлган.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчиларнинг маълумот беришича, коттежда бир қиз ва 15 дона газ баллони бўлган. Портлаш натижасида ошхонанинг том қисми ўпирилиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, вайроналар остида қолган қиз касалхонада вафот этган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар