Фото: ТАСС
Оммавий ишсизлик ва қашшоқлик дунё учун энг асосий хатарлар бўлиб қолмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин G20 виртуал саммитида.
«Қашшоқликка олиб келувчи оммавий «турғун» ишсизлик ва ижтимоий таъминланмаганлик энг асосий хатар бўлиб турибди ва «йигирматалик»нинг вазифаси бунга йўл қўймасликдир», — деди у.
Путиннинг сўзларига кўра, пандемия миллий иқтисодиётларнинг ўсишига путур етказди, юз минглаб кишиларни ҳаётдан олиб кетди ва миллионлаб кишиларни ишсиз қолдирди.
Россия президентининг таъкидлашича, пандемия, глобал локдаун ва иқтисодий фаолликнинг тўхташи дунё Буюк тушкунлик давридан буён дуч келмаган тизимли иқтисодий инқирозни келтириб чиқарди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди