10:18 / 24.11.2020
2 074

Британиялик мусиқачи маймунларга концерт қўйди (видео)

Британиялик мусиқачи маймунларга концерт қўйди (видео)
Фото: «News.sky.com»
Британиялик мусиқачи Пол Бартон Таиландда маймунлар учун ажойиб концерт уюштирди. Томошабинлар бир жойда ўтиришолмади, лекин тадбир бесамар кетгани йўқ.

Мусиқачи Бетховенни чалаётганда маймунлар, ҳатто, унинг бошига чиқиб олишди. Ноталарни у ёқдан бу ёққа варақлашиб, мусиқий асбобни сичковлик билан кўздан кечиришди.

Ҳозир Таиландда сайёҳлар деярли йўқ, макакалар тўдаси оч-наҳор изғиб юришибди. Классик мусиқа стрессни енгиллаштиради, дейди Пол Бартон.
У қадимий ҳинд ибодатхонаси, хўжалик моллари дўкони ва ташландиқ театрда бир нечта концерт қўйди. Уларнинг ҳаммаси томошабинларга бой бўлиб, тингловчилар охирги нотагача тарқалишмади.

Британиялик мусиқачи аввал ҳам Таиландда реабилитация марказида даволанаётган касал филлар учун классик куйларни ижро этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик мусиқачи маймунларга концерт қўйди (видео)