10:02 / 25.11.2020
1 978

Украиналик шифокор COVID-19’дан ҳимояланишнинг ягона йўлини айтди

Украиналик шифокор COVID-19’дан ҳимояланишнинг ягона йўлини айтди
Фото: Global Look Press
Фақат вакцина коронавирусга чалинишнинг олдини олиш мумкин. «РБК»нинг ёзишича, бу ҳақда украиналик шифокор Евгений Комаровский ўзининг Youtube’даги каналида маълум қилди.

«Афсуски, касалланмасликнинг ягона йўли бу - эмлаш. Нима учун афсуски? Чунки ишончли, хавфсиз ва ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган вакцина ҳозирча йўқ», — деган Комаровский.

Шифокорнинг айтишича, у COVID-19 билан касалланмаслик имконини берувчи «сеҳрли дори» номини айтишини ҳамма чин дилдан хоҳлайди. Аммо ҳозирча бундай воситалар йўқ. Унинг таъкидлашича рух, D ва C витаминларининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Витаминлар касаллик оғир шаклга ўтмаслиги учун тавсия қилиниши мумкин.

«Касалланиш-касалланмаслигингизни ўзи икки омилга боғлиқ», — дейди шифокор. Унинг айтишича, биринчиси одам қанча миқдордаги вирусга дуч келиши, иккинчиси — бу вақтда организм қандай ҳолатда эканлиги.

Шифокор «нормал намлик»даги (40-60 фоиз) тоза ҳаводан нафас олишни, нафас йўлларини тузли эритмалар билан намлашни ва кўп миқдорда суюқлик ичишни маслаҳат берди. Шу билан бирга, Комаровский одам ҳаво алмаштирилмайдиган ёпиқ хонада 15 дақиқа ўтирса, касалликдан сақланиш учун ҳеч нарса ёрдам бермаслигидан огоҳлантирди.

Август ойида Россияда коронавирусга қарши дастлабки вакцина — «Спутник V» рўйхатдан ўтказилганди. Октябрь ойида мамлакатда иккинчи вакцина — «Вектор» яратилди. Ноябрь ойида Россия президенти Владимир Путин яқин вақтда COVID-19’га қарши учинчи вакцина рўйхатдан ўтказилишини маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)