Фото: AP Photo / Sean Rayford
АҚШнинг Калифорния штатида ўн минглаб маҳбуслар алдов йўли билан пандемия вақтида берилган ишсизлик нафақасини олишга муваффақ бўлишди. Маҳбуслар ноқонуний йўл билан олган жами ёрдам пули 1 млрд долларни ташкил қилиши мумкин.
NBC телеканалининг Сакраменто округи прокурори Энн Мэри Шубертга таяниб хабар беришича, ушбу фирибгарлик Калифорния тарихидаги энг йириги ҳисобланади.
“Маҳбуслар амалга оширган фирибгарлик ҳақиқатан ҳам эсанкиратади”, деб изоҳ берган Шуберт.
Унинг таъкидлашича, март-август ойларининг ўзида штатдаги турмалардан ишсизлик нафақасини олишга 35 мингта ариза тушган. Бундай аризалардан камида 20 мингтаси қондирилган. Прокурорнинг маълум қилишича, пуллар бевосита маҳбусларга ёки уларнинг яқинлари ва дўстларига жўнатилган.
Шубертнинг айтишича, Калифорнияда маҳбуслар маълумотларини ишсизлик нафақасини олишга ҳақиқатан муҳтож бўлганларнинг маълумотлари билан солиштириш тизими йўқлиги сабабли айнан шу штатда бундай фирибгарликни амалга оширишнинг имкони бўлган.
Маълум қилинишича, нафақаларни олишда қалбаки ижтимоий суғурта рақамлари, АҚШда ўз асл исми ўрнига қўлланувчи Жон Доу ёки Жон Адамс исмларидан фойдаланилган. Бироқ аксарият ҳолатларда маҳбуслар аризаларда ўзларининг ҳақиқий исмларини кўрсатишган. “Нафақа олувчилар” орасида ҳаттоки ўлим жазосига ҳукм қилинган 133 маҳбус ҳам бўлган. Уларга умумий ҳисобда 420 минг доллар тўлаб берилган.
Керн округи прокурори Синтия Циммернинг маълум қилишича, терговчилар давлатдан молиявий ёрдам олиш учун қўлланган ушбу фирибгарлик схемасини сентябрда фош қилишган.
Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан бир нечта жиноий иш қўзғатилган. Бироқ пулларнинг катта қисми мамлакатдан олиб чиқиб кетилган бўлиши мумкин ва уларни давлат ғазнасига қайтариш имконсиз деб ҳисобланмоқда.
Таъкидланишича, АҚШ ва бошқа давлатлардаги фирибгарлар АҚШда ишсизларга ажратилган маблағлардан жами 8 млрд долларга яқинини ўғирлаган бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди