
Фото: ТАСС
Россияда ракетага қарши янги тизим синовдан ўтказилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди. Хабарда айтилишича, синов Қозоғистондаги Сари-Шаган полигонида бўлиб ўтган. Синов аэрокосмик кучларнинг ҳаво ва ракетага ҳужумига қарши мудофаа экипажи томонидан амалга оширилган.
Аэрокосмик кучларнинг биринчи ҳаво кучлари ва махсус мақсадли баллистик ракета қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Андрей Демин янги антиракета “бир қатор синовлардан сўнг белгиланган натижаларни кўрсатди”, дея таъкидлаган.
Мудофаа вазирлиги сўнгги марта октябр ойи охирида Сари-Шаган полигонида ракеталарга қарши мудофаа янги тизими синовлари тўғрисида хабар берган эди. Бунгача синовлар 2017 йилнинг ноябрида, 2018 йил феврал, июл, август ва декабр ойларида ҳамда 2019 йил июн ва июл ойларида бўлиб ўтган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар