22:00 / 02.12.2020
3 198

Коронавирусга чалинганлар учун энг хавфли кун маълум қилинди

Коронавирусга чалинганлар учун энг хавфли кун маълум қилинди
Одатда, коронавирус биринчи ҳафтада енгил ёки ўртача ўтади. Унинг оғирлашиши, организмда цитокин бўрони касалликнинг 9-10 кунида намоён бўлади. Бу ҳақда украиналик шифокор-педиатр Андрей Пенков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, аксарият ҳолларда айни шу вақтда касалхонага ётқизиш талаб қилинади.
«Цитокин бўрони касалликнинг биринчи ҳафтасидан сўнг бошланади — касалхонага ётқизиш керак бўладиган давр ҳам кўпинча айни шу вақтда зарур бўлади. 9-10 кунда коронавирусга чалинган беморда нафас қисилиши, ўткир нафас етишмовчилиги синдроми кузатилади. Бу бактериал жараёнлар эмас, балки иммунитет тизимининг ҳаддан ташқари реакцияси ҳисобланади», дейди шифокор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)