Фото: AFP
Францияда 76 та масжид полиция томонидан текширилади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Жеральд Дарманин хабар бермоқда. Унинг айтишича, «экстремистик рўйхат»га тушадиган масжидлар ёпилиши мумкин.
Вазир Франция ҳукумати сепаратизм ва экстремизмга қарши жиддий кураш бошлаганини маълум қилди: «Масжидлар текширилади ва терроризм ғоялари тарғиб қилинадиганлари ёпилади. Сепаратизм тарғиботида гумонланган ибодат жойлари ҳам ёпилади», деган Франция ички ишлар вазири.
Маълум бўлишича, 76 та масжид текширув рўйхатига тушган ва уларнинг 18 таси ҳукуматда шубҳа уйғотган. Рўйхатдаги масжидларнинг 16 таси Парижда, қолган 60 таси эса мамлакатнинг қолган қисмларида жойлашган.
Маълумот учун, 16 октябрь куни Францияда Самюэль Пати исмли тарих ўқитувчиси 18 ёшли чечен миллатига мансуб Абдулла Анзоров томонидан сўйиб кетилганди. Ўқитувчи қотиллик содир этилишидан бир неча кун аввал ўқувчиларга мусулмонларнинг эътиқодини ҳақорат қилувчи карикатурани кўрсатган. Чечен йигит қўлга олиш вақтида ҳалок бўлган. Бу воқеадан кейин Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатда радикализмга қарши жиддий кураш бошланишини маълум қилган ва декабрда бу борада қонун лойиҳаси қабул қилинишини айтганди.
Олдинроқ Макрон Францияда имомлар кенгаши тузишни таклиф қилган ва кенгаш аъзолари махсус аккредитациядан ўтказилишини айтганди. Макроннинг таклифига кўра, ҳукуматнинг талабларини бажармаган имомларнинг аккредитацияси бекор қилинади. Макрон бундай ҳаракатлари билан бутун дунёда мусулмонларнинг нафратига сабаб бўлмоқда. Турли мамлакатларда унга қарши намойишлар ўтказилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Мен карикатураларни қўллаб-қувватлаганим йўқ - Макрон ўзини нотўғри тушунишгани ҳақида гапирди

Сингапурда 70 масжид ёпилмоқда

Дунёдаги энг кўп масжидлар қайси давлатда жойлашган?

Франция ҳукумати Парижда бўлиб ўтган терактдан сўнг минг кишига мамлакатга киришни тақиқлаб қўйди

Франция бош вазири кимёвий қуроллар қўллаш билан боғлиқ терактлардан огоҳлантирди