09:30 / 05.12.2020
1 518

Фарер оролларида дунёдаги биринчи сувости автомобиль йўли боғланмаси қурилди

Фарер оролларида дунёдаги биринчи сувости автомобиль йўли боғланмаси қурилди
Фото: Twitter / @_marogvi
Фарер оролларида архипелагнинг иккита йирик оролини боғловчи Эстройартуннлинн туннели қурилишининг асосий босқичи якунланди. Мазкур туннелнинг ўзига хослиги шундаки, у ўз ичига Атлантика океани тубида қурилган дунёдаги биринчи айланма йўл шаклидаги боғланмани олган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фарер ороллари — 18 та оролдан ташкил топган архипелаг. Битта оролдан ташқари барчасида одам яшайди, шу сабабли улар орасидаги транспорт қатнови минтақа учун жуда муҳим ҳисобланади. 2002 йилда Фарер оролларида узунлиги 4,9 километр бўлган биринчи сувости туннели ишга туширилган, у архипелагнинг асосий ороли Стреймойни Вагар ороли билан боғлаган. Тўрт йилдан кейин Эстурой ва Бордой оролларини ўртасида узунлиги 6,2 километр бўлган иккинчи сувости туннели очилган.

Эстурояртуннлинннинг қурилиши 2017 йилда бошланган. У Стреймой оролини Эстурой оролининг иккита қисми билан боғлайди. Шу тариқа, туннел бирданига учта алоҳида йўлдан ташкил топган. Улар Атлантика океани сатҳидан 180 метр чуқурликда жойлашган айланма йўл шаклидаги боғланма ёрдамида бирлашади.

Фото: Twitter / @_marogvi
2020 йилнинг ноябрь ойи охирида туннелнинг ички таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди. Ҳайкаллар ва мовий рангдаги махсус ёритиш тизимидан иборат бадиий безаш ишлари фарерлик рассом Трондур Патурссон томонидан амалга оширилган.

Эстурийартуннлинннинг умумий узунлиги 11,2 километрни ташкил қилади. Ишга туширилганидан кейин мазкур объект узунлиги бўйича Норвегиядаги Рифаст туннелидан кейин сув остида қурилган дунёдаги иккинчи туннел бўлади.

Дастлаб туннелнинг ишга тушиши 2021 йилнинг биринчи ойларига мўлжалланганди. Бироқ расмийлар туннелни муддатидан олдин — 19 декабрда ишга туширишни режалаштирмоқда. Туннел туфайли Эстуройдаги қишлоқлар аҳолисининг Фарер оролларининг асосий шаҳри Торсхавнагача бўлган йўли 55 километрдан 17 километрга қисқаради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Фарер оролларида дунёдаги биринчи сувости автомобиль йўли боғланмаси қурилди