09:09 / 06.12.2020
2 725

Озарбайжон ва Арманистон маҳбусларни алмаштириш борасида келишувга эришди

Озарбайжон ва Арманистон маҳбусларни алмаштириш борасида келишувга эришди
Фото: «Life.ru»
Расмий Боку ва Ереван маҳбусларни алмашишга келишиб олди. Келишувга Тоғли Қорабоғдаги сўнгги жанглар олдидан асирга олинганлар ҳам киради. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинянга таяниб «РИА Новости» хабар қилди.

«Энг муҳим вазифа — маҳбусларни қайтариш. Мен шуни айтмоқчиманки, бу ерда бир оз олдинга силжишлар бор. Келишув ‘ҳаммасига ҳаммаси’ алмаштириш принципи асосида амалга оширилади», — деди Пашинян телевизион мурожаатида.

У яна бир муаммо бедарак йўқолганларни қидириш эканлигини таъкидлади. 9 ноябрдан буён тўқнашув зонасидан 600 дан ортиқ ҳарбий жасади олиб келинган, уларнинг 500 нафари таниб олиш босқичида.

«Катта эҳтимол билан айтишимиз мумкинки, булар йўқолган ватандошларимизнинг жасадлари. Аниқлаш ишлари ДНК тестлари ёрдамида амалга оширилади. Бугунги кунга келиб, ўлганларнинг 135 жасади аниқланиб, қариндошларига топширилди», — деди Пашинян.

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрга ўтар кечаси Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин билан Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида келишув имзолади. Шундан сўнг Арманистонда ушбу битим сабаб норозилик намойишлари бошланди ва у икки ҳафтадан буён давом этмоқда. Битимга кўра, Озарбайжон минтақа ҳудудининг катта қисмини олган. Мухолифат Пашинян «хоинлик» шартномаси имзолангани сабабли истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбайжон ва Арманистон маҳбусларни алмаштириш борасида келишувга эришди