22:42 / 07.12.2020
4 085

АҚШда яқин 40 йил ичида “мегафалокат” юз бериши мумкинлиги маълум қилинди

АҚШда яқин 40 йил ичида “мегафалокат” юз бериши мумкинлиги маълум қилинди
Фото: TASS/Zuma
АҚШнинг Калифорния штатида оқибатлари АҚШнинг ғарбий соҳилбўйи учун одатий ўрмон ёнғинлари ва зилзилаларникидан жиддийроқ бўладиган “мегадовул” юз бериши мумкин. Бу ҳақда олимларга таяниб ABC News телеканали хабар берди.

Иқлимшунос олим Дэниел Суэйннинг таъкидлашича, штатда 1861-1862 йиллар қишида юз берган ҳамда рекорд сонда қурбонлар ва вайронгарчиликларга олиб келган табиий офат такрорланиши мумкинлигини истисно қилиб бўлмайди.

Ўшанда бир неча ҳафта давом этган ёмғир штатда жойлашган Марказий водийнинг сув билан қопланишига ҳамда эни 65 км ва узунлиги 240 км келадиган ички денгиз ҳосил бўлишига олиб келган. Ўшанда табиий офат штатнинг 1 фоиз аҳолиси ёки 4 мингга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Суэйн ҳамда сейсмолог Люси Жонснинг фикрича, бундай фалокат такрор юз бериши хавфи мавжуд. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўшанда ёғингарчилик 25 кун давом этган. Бу Калифорниядаги барча иншоотларнинг чорак қисми сув остида қолишига етарли бўлган. Олимлар дарахтларнинг йиллик ҳалқалари бўйича охирги 1800 йил ичида Калифорния 1861-1862 йиллардаги табиий офат кўламидан каттароқ бўлган камида 6та тошқинни бошдан кечирганини ҳисоблаб чиқишган.

Суэйннинг таъкидлашича, охирги илмий маълумотларга кўра, “мегадовул”лар ҳар 200 йилда юз беради. Бу эса кейинги бундай табиий офат яқин 40 йил ичида юз бериши мумкинлигини англатади.

Олимларнинг таъкидлашича, агар бундай табиий офат ХVIII асрнинг ярмида юз берган фалокат каби штат аҳолисининг 1 фоизи ҳаётини олиб кетса, унинг қурбонлари сони деярли 400 минг кишини ташкил қилиши, 1,5 млн киши эса хавфсиз жойларга кўчиб ўтишга мажбур бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда яқин 40 йил ичида “мегафалокат” юз бериши мумкинлиги маълум қилинди