Фото: EPA
Швейцарияда коронавирус тарқалишига қарши курашишга қаратилган чеклов чораларига риоя қилмаганлик учун жарималар жорий этилди. Бу ҳақда "Матен" нашри хабар бермоқда.
Қарорга кўра, жамоат жойларида ниқоб тақмаганлик учун 250 швейцар франки (230 евро) жарима белгиланди.
Карантин ёки изоляция режимида бўлган шахс ушбу режимни бузган тақдирда, 1500 франккача (1390 евро) жарима тўлашига тўғри келади.
Жарималар Швейцария прокурорлари конференциясида белгиланди.
Швейцарияда октябр ўрталаридан жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланганди. Иш берувчиларга ўз ходимларини масофадан ишлаш режимига ўтказиш тавсия этилган.
Пандемия бошланганидан буён мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 350 мингта ҳолат қайд этилган, 5,4 мингдан ортиқ бемор вафот этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"
Жаҳонга машҳур шахслар ва уларнинг оила аъзолари (фото)
Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади