16:46 / 10.12.2020
3 792

АҚШда Жо Байденнинг ўғлига нисбатан суриштирув ишлари бошланди

АҚШда Жо Байденнинг ўғлига нисбатан суриштирув ишлари бошланди
Фото: AP Photo/Andrew Harnik, Pool
Жо Байденнинг ўғли Хантерга нисбатан "солиқ ишлари" бўйича суриштирув бошланди. Суриштирувни Делавэр федерал прокуратураси олиб бормоқда, деб хабар берди CNBS.

"Кеча Делавэрдаги прокуратура маслаҳатчи юристимга менинг солиқ ишларимни текшираётганини маълум қилганини билдим. Бу мавзуга жуда жиддий қарайман, аммо ишонаманки, ушбу мавзунинг профессионал ва холисона таҳлили ишларимни қонуний ва тегишли тарзда олиб борганимни кўрсатади", - деди Хантер Байден.

Ўз навбатида, CNN суриштирув Хантер Байден ва унинг шериклари томонидан Россия ва бошқа давлатларда, асосан Хитойда бизнес юритишда солиқ қонунчилиги бузилиши ва пул ювилиши эҳтимоли бўйича олиб борилаётганини маълум қилди.

Fox News телеканалининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, кичик Байден кенг таркибдаги ҳакамлар жалб этилган суриштирув объектига айланган.

Шу билан бирга, терговчиларнинг Жо Байденга нисбатан эътирозлари йўқлиги айтилмоқда. Манбаларнинг сўзларига кўра, суриштирув 2018 йилда бошланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Жо Байденнинг ўғлига нисбатан суриштирув ишлари бошланди