17:47 / 10.12.2020
3 704

Канадалик аёл хотирасини йўқотиб, ўз эрига иккинчи бор турмушга чиқди

Канадалик аёл хотирасини йўқотиб, ўз эрига иккинчи бор турмушга чиқди
Фото: Unilad
Канаданинг Саанич шаҳрида истиқомат қилувчи аёл хотирасидан айрилиб, турмуш ўртоғининг кимлигини унутиб қўйди ва унга қайтадан турмушга чиқди, деб хабар беради Unilad нашри.

2017 йилда, тўйдан тўққиз ой ўтгач, 23 ёшли Лауранинг бошига устун тушиб кетган. Оқибатда аёл бош миясидан жароҳат олиб, хотирасидан айрилган.

Аёл оила қурганини унутиб қўйган. Унинг эри Брейден эса жуда қаттиқ қайғуриб, аёлни олдида ўзини бегонадек ҳис қилган. «Қандай қилиб кулганларимиз ва вақтни мароқли ўтказганимизни унутиш, менинг кимлигимни ҳатто билмаслиги ҳақида ўйлаш жуда оғир эди. Мен хайрли кун тиласам ёки севишимни айтсам ҳам, у қўрқиб кетарди», — дейди эркак.

Лаура ҳам ўзини тузоққа тушгандек ҳис қилган. «Ўзимни худди танловдан маҳрум қилингандек ҳис қилардим», — дейди у. Жароҳатдан кейинги дастлабки икки йил давомида жуфтлик биргаликда, бироқ олдинги даражадагидек романтика ва боғлиқликсиз яшаган. Улар худди қўшнилардек кун кечирган.

Бироқ эркак Лаурага ўзининг турмуш ўртоғи эканлигини эслатиш борасидаги уринишларини тўхтатмаган. У мунтазам равишда ишқий мактубларни йўллашни давом этган ва бу ёрдам берган. «Брейденнинг олдига бориб, танимаган одамим билан никоҳда бўла олмаслигимни, аммо уни яқиндан билишни хоҳлашимни айтдим. Шу сабабли уни учрашувга таклиф этдим», — дейди Лаура.

19 август куни Брейден Лаурага яна бир бор оила қуриш таклифини билдирган. «Иккимиз ҳам турмуш қуришимиз кераклигини билардик», — дейди аёл.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадалик аёл хотирасини йўқотиб, ўз эрига иккинчи бор турмушга чиқди