
Ўз вазнидан деярли уч баробар оғирликдаги штанга билан машқ бажарадиган канадалик қиз «дунёдаги энг кучли қиз» деб топилди. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда.
Оттавалик етти ёшли Рори ван Улфт яқинда 30 килограммгача бўлган вазн тоифасида 11 ва 13 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида AҚШнинг энг ёш чемпиони бўлди.
У оғир атлетика билан шуғулланишни беш ёшида бошлаган ва машғулотларга ҳафтасига тўрт соатдан вақт сарфлаган. Шунингдек, Рони ван Улфт гимнастикани яхши кўради ва гимнастика машғулотларига ҳафтасига тўққиз соат вақт ажратади.
«Рори нафақат ҳозирги кундаги, балки тарихдаги етти ёшли болалар орасида ҳам энг кучлисидир. Бундай дейишга етарли далиллар мавжуд», дейди унинг отаси Каван ван Улфт. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар