date
views 3 085

Швеция нақд пуллардан воз кечмоқчи

Швеция нақд пуллардан воз кечмоқчи
Фото: «Financial Times»
Швецияда нақд пуллардан фойдаланишдан воз кечиб, ўрнига миллий валюта — кронанинг электрон аналогини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

Мамлакат молия вазири Пер Болунд 2022 йилнинг ноябрида ниҳоясига етадиган кенг кўламли тадқиқот бошланганини эълон қилди.
Швеция ҳукумати рақамли валюта ишлаб чиқиш масаласига аслида олдинроқ киришган. Расман ҳукуматдан мустақил маҳаллий марказий банк худди шу йўналишдаги тадқиқотни «Accenture» халқаро консалтинг компанияси билан бошлаб юборган.

2020 йили Швецияда қоғоз пуллардан фойдаланиш тарихий минимумга тушди. Қоғоз пуллар мамлакатдаги тўловларнинг 10 фоизини ҳам ташкил этмайди. Миллий ялпи ички маҳсулотга нисбатан бу дунёдаги энг паст кўрсаткич.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швеция нақд пуллардан воз кечмоқчи