12:12 / 13.12.2020
2 192

2020 йилда карантин чекловлари туфайли ҳаво ифлосланиши камайди

2020 йилда карантин чекловлари туфайли ҳаво ифлосланиши камайди
Фото: AP Photo/Mark J. Terrill
Соҳада етакчи халқаро олимлар гуруҳидан ташкил топган обрўли Global Carbon Project’нинг айтишича, 2020 йил якунигача атмосферага 34 миллиард тонна карбонат ангидрид чиқарилади. 2019 йилда бу кўрсаткич 36,4 миллиард тоннани ташкил қилганди.

Олимларнинг сўзларига кўра, бу кўрсаткичнинг пасайиши одамлар уйда қолиб, автомобил ва самолётдан камроқ фойдаланаётгани билан боғлиқ ва пандемиядан кейин аввалги кўрсаткичларга қайтилади. Ерусти транспорти жами карбонат ангидриднинг бешдан бирини ташкил қилади.

Олимларнинг айни гуруҳи бир неча ой муқаддам карбонат ангидрид эмиссияси 4-7 фоизга камайиши мумкинлигини тахмин қилишганди.

«Коронавируснинг иккинчи тўлқини ва саёҳатларнинг кескин камайиши кўрсаткичнинг 7 фоиз бўлишини таъминлади. Бу борада пасайиш АҚШда 12 фоиз, Европада 11 фоизни ташкил қилган бўлса, Хитойда бор-йўғи 1,7 фоиз бўлди. Бунинг сабаби Хитой изоляцияни эртароқ бошлади ва иккинчи тўлқин бўлмади. Ундан ташқари, Хитойнинг карбонат ангидрид чиқитлари асосан саноат корхоналаридан чиқади, бошқа давлатларга ўхшаб транспортдан эмас.

2020 йилда кўрсаткичлар пасайганига қарамай, дунёга ҳар секундда 1075 тонна карбонат ангидрид чиқарилмоқда. 2019 йилдаги ҳисоб-китобларга кўра, 2018-2019 йилларда карбонат гази чиқиши атиги 0,1 фоизга ошган. Ўн йил аввал бу кўрсаткич 3 фоиз эди. Пандемиядан сўнг карбонат ангидрид гази чиқиш кўрсаткичи яна кўтарилиши кутилаётган эса-да, олимлар 2019 йилги кўрсаткичлар чўққининг энг юқориси бўлганини тахмин қилишмоқда
», дейди иқлим ўзгаришлари бўйича олим Корин Лекер.

Стэнфорд университети олими Крис Филд пандемиядан сўнг карбонат ангидрид эмиссияси яна кўпайишини тахмин қилган. «Аммо биз келажакда уни камайтиришда ёрдам берадиган сабоқ олдик, деб умид қиламан», деб ўз фикрини баён қилган у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2020 йилда карантин чекловлари туфайли ҳаво ифлосланиши камайди