09:10 / 14.12.2020
3 528

Америкалик олим Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятига баҳо берди

Америкалик олим Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятига баҳо берди
Фото: Reuters
АҚШнинг ядро қуроли ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи Лос-Аламос миллий лабораториясининг собиқ директори Зигфрид Хекер Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятини баҳолади.Унинг фикрича, Пхенян 45та ядро ўқ-дорисини ишлаб чиқишга етарли ҳажмда уран ва плутонийга эга.

Олимнинг фикрича, Шимолий Кореяда 25 кгдан 48 кггача плутоний ва 650 кгдан 800 кггача юқори даражада бойитилган уран бор. Бу миқдор тахминан 45та ядро ўқ-дорисини тайёрлашга етади.

Хекернинг таъкидлашича, Шимолий Кореянинг ядро жанговар каллакларига эга ракеталари Жанубий Кореянинг бутун ҳудудига ва Япониянинг катта қисмига зарба беришга имкон беради. Шу билан бирга, Шимолий Корея ишлаб чиқаётган қитъалараро ракеталар ҳали қўшимча синовлар ўтказилишини талаб қилади. “Бошқача айтганда, Шимолий Корея ҳозирда АҚШнинг асосий ҳудудига ядро каллагига эга қитъалараро ракетаси билан зарба бера олмайди, бироқ ушбу йўналишдаги ишларни давом эттирмоқда”, деб тушунтирган мутахассис.

Унинг фикрича, 2019 йилда АҚШ ва Шимолий Кореяда ядровий қуролсизланиш борасида келишув тузишга имконият бўлган. Бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан Ханойда ўтган музокараларни барвақт тарк этиб, бу имкониятни қўлдан чиқарган.

Зигфрид Хекер 1986 йилдан 1997 йилгача АҚШда ядро қуролини яратиш бўйича махфий ишлар олиб борувчи икки муассасадан бири ҳисобланган Лос-Аламос миллий лабораториясига раҳбарлик қилган. У 2004 йилдан бошлаб ҳар йил Шимолий Кореядаги энг йирик ядро объекти – Йонбёндаги Ядро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюриб келган.

БМТнинг махфий ҳисоботига кўра, Шимолий Корея ядро қуролини ишлаб чиқишни давом эттирмоқда ва баъзи давлатларнинг фикрича, Пхенян кичик ўлчамли ядро қурилмаларини ишлаб чиққан бўлиши мумкин. Ҳужжатда Шимолий Кореяда юқори даражада бойитилган уран ишлаб чиқарилаётгани ва тажрибавий реактор қурилаётгани таъкидланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик олим Шимолий Кореянинг ядровий салоҳиятига баҳо берди