21:09 / 15.12.2020
2 539

2020 йилда энг кўп даромад олган дунё юлдузлари

2020 йилда энг кўп даромад олган дунё юлдузлари
Фото: «Zastavki.com»
2020 йилда дунё юлдузлари жами 6,1 миллиард доллар ишлаб топишди. Бу олдинги йил билан солиштирганда 200 миллион доллар кам. Бу борада Кайли Женнер ва Канье Уэст етакчилик қилмоқда, дея 15 декабрь куни хабар берди «Forbes» журнали.

2020 йилда Ким Кардашьяннинг синглиси Кайли Женнер 590 миллион доллар ишлаб топди. Бу пулнинг аксар қисмини Coty косметик компанияси акцияларининг 51% улушини сотиш ҳисобига қўлга киритди.

Мусиқачи Канье Уэст — Кимнинг турмуш ўртоғи 170 миллион доллар даромад олди. Рэпер бу пулга Adidas билан тузган шартномасидан кейин эгалик қилди. Кучли учликка якун ясаб бериш 106 миллион доллар ишлаб топган теннисчи Рожер Федерерга насиб қилди.

71,5 миллион долларлик даромад билан актёр Райан Рейнольдс бизнесда муваффақият қозонган 100 кишилик рейтингда 18-ўринни эгаллади. Хонанда Билли Айлиш бир йил ичида 54 миллион доллар ишлаб топиб, 43-ўриндан жой олди.

Рўйхатга киритилган машҳур бойлар билан батафсил «Forbes» журналида танишишингиз мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » 2020 йилда энг кўп даромад олган дунё юлдузлари