10:17 / 17.12.2020
2 374

Миллиардерларнинг бойлиги бир йил ичида деярли 2 триллион долларга ортди

Миллиардерларнинг бойлиги бир йил ичида деярли 2 триллион долларга ортди
Фото: AP
Коронавирус пандемияси билан кечган 2020 йил натижаларига кўра, дунёнинг 2200 миллиардердан кўпроғи умумий ҳисобда яна 1,9 трлн долларга бойиди, деб хабар берди Forbes нашри.

Бу йил пандемия сабабли ўзини яккалаш, сиёсий силсилалар ва айниқса сайёранинг энг бой одамлари учун ақл бовар қилмас бойиш йили бўлди”, дейилган хабарда.

Айни вақтда барча миллиардерларнинг умумий бойлиғи 11,4 трлн долларни ташкил қилмоқда. Forbes ҳисоб-китобига кўра, бу қиймат уларнинг 2019 йил 31 декабрдаги умумий бойлигига нисбатан 20 фоизга кўпроқни ташкил қилади.

Миллиардерлар бойлигининг кўпайишига фонд биржасида нархлар ўсиши асосий сабаб бўлган.

Таъкидланишича, 400 хитойлик миллиардернинг умумий бойлиги энг кўп миқдорга ўсган. Йил давомида уларнинг бойлиги 750 млрд долларга кўпайиб, 2 трлн долларга етган.

600дан кўпроқ америкалик миллиардернинг бойлиги эса 4 трлн долларни ташкил қилмоқда. Улар бойлиги 2020 йил бошига нисбатан 560 млрд долларга кўпайган. Бунга фонд бозорларидаги ўсиш сабаб бўлган. Март ойида коронавирус сабабли тушиб кетган S&P 500 индекси йил бўйича 13 фоизга, NASDAQ эса 38 фоизга ўсган.

Бу борада 3-ўринни француз миллиардерлари эгалламоқда: улар йил давомида 95 млрд долларга бойишган. Ҳозирда уларнинг умумий капитали 500 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Миллиардерлар орасида Илон Маск энг кўп даражада бойиган. Унинг бойлиги бир йил ичида 110 млрд долларга кўпайиб, 137 млрд долларга етган. Америкалик тадбиркор ҳозирда миллиардерлар рўйхатида 3-ўринни эгалламоқда. Маскнинг бундай бойишига Tesla компанияси акцияларининг 630 фоизга қимматлашиши сабаб бўлган.

Дунёнинг энг бой одами Жефф Безос эса 2020 йилда ўз капиталини 67,5 млрд долларга кўпайтира олган. Amazon асосчисининг бойлиги ҳозирда 182 млрд долларни ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллиардерларнинг бойлиги бир йил ичида деярли 2 триллион долларга ортди