12:25 / 18.12.2020
3 064

Инсон юзи кўринишидаги ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқарган япониялик дизайнер харидорларни қўрқитиб юборди (фото)

Инсон юзи кўринишидаги ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқарган япониялик дизайнер харидорларни қўрқитиб юборди (фото)
Фото: Daily Mail
Япониялик дизайнер сота бошлаган юз қиёфаси акс этган ниқоб харидорларни қўрқитиб юборди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Япония пойтахти Токиода яшовчи Шухей Окаваранинг маълум қилишича, у шунчаки кайфият учун 3D принтер ёрдамида ҳақиқий юз кўринишидаги ниқоблар тайёрлашни бошлаган. Шундай қилиб, у аввал ўзининг юз нусхасини яратган. Кейинчалик бир нечта бегона инсонларнинг суратини олиб, уларнинг кўринишига тақлид қилувчи ниқобларни ишлаб чиққан.

Ушбу маҳсулот муаллифининг сўзларига кўра, у расм юборган кишиларнинг ҳар бирига 300 фунт стерлинг (407 доллар) тўлаган. Дизайнернинг қўшимча қилишича, фойдаланувчилардан олинган суратларга қараб, бундай ниқобларга талаб катта бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Фото: Daily Mail
Тез орада юз шаклидаги ниқоблар Токионинг Kamenya Omote дўкони расталаридан жой олади. Шунингдек, уларнинг ҳар бири 700 фунт стерлинг (951 доллар) деб баҳоланган.

«Кўпинча бундай ниқоблар санъат асари ҳисобланади ва шу сабабдан ҳам сотиб олинади», − дея тушунтиради Окавара.

Фото: Daily Mail
Ниқоб дизайни ушбу маълумот билан танишган интернет фойдаланувчилари томонидан танқидга учраган. Уларнинг фикрига кўра, ниқоблар реалистик кўринишга эга. «Бу жуда қўрқинчили», «Жиноятчилар учун жуда яхши ниқоб – ёмон оқибатларга олиб келиши шубҳасиз», «Бундай ниқоб ёлғиз бўлсам, мени қўрқитадими?», «Шахсан мен учун бу даҳшат», − дея изоҳлар ҳам қолдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Инсон юзи кўринишидаги ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқарган япониялик дизайнер харидорларни қўрқитиб юборди (фото)