19:19 / 19.12.2020
1 946

Қайтишини исташмаяпти: Трамп палм-бичликларнинг арпасини хом ўрганми?

Қайтишини исташмаяпти: Трамп палм-бичликларнинг арпасини хом ўрганми?
Фото: BBC / Rubic.us
АҚШда ғалати ишлар бўляпти: Палм-Бич (Флорида штати)да жойлашган, АҚШ президенти Дональд Трампга қарашли Мар-а-Лаго хусусий клуби атрофидаги қўшнилар мэриядан Трампни ўз хусусий кўчмас мулкида яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш талабини илгари суришмоқда.

Мар-а-Лаго — қасрмисан-қаср. Фото: «Rubic.us»
Ғалати талаб
1990-йиллар бошида Трамп Мар-а-Лаго мақомини хусусий қароргоҳдан хусусий клубга ўзгартирган. Ўша пайтда имзоланган ҳужжатга мувофиқ, клуб аъзолари клубда бир йилда 21 кундан ортиқ яшашлари мумкин эмаслиги қайд этиб қўйилган. Бу қоида Трампнинг ўзига ҳам татбиқ этиладики, айни шуни билган қўшнилар АҚШнинг 45-президенти бу ерга доимий яшаш учун қайтиб келмасин деб, шаҳар ҳокимлигини қистовга олишаётир.

Трамп палм-бичликларнинг арпасини хом ўрганми?
Ўз вақтида Трамп маҳаллий талабларни писанд қилмай (клуб ёнида улкан флагшток ўрнаттириб, қурилмалар баландлиги бўйича қоидани бузган) ён-атрофидаги қўшниларини ранжитган, кейинчалик, президент бўлиб олгач, ҳар келиб-кетишида юзага келадиган «пробка»лардан маҳаллий аҳоли тўйиб кетганди.

Шаҳар билан тузилган битимга кўра, Трамп Мар-а-Лагодан хусусий клубдан бошқа мақсадларда фойдаланмаслик мажбуриятини олган. Энди собиқ президент бу ерда доимий яшаш ҳуқуқини талаб қилгудек бўлса, ўзига хос прецедент келиб чиқади.

Масала Палм-Бич фойдасига ҳал бўлган тақдирда, АҚШ махфий хизматлари кузатилаётган президентга зудлик билан бошқа жойдан бошпана топишларига тўғри келади.

Қонун олдида ҳамма баравар деганлари шу бўлса керакда. Кўрамиз, ҳоким нима деркин: Трамп ёки қонун!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қайтишини исташмаяпти: Трамп палм-бичликларнинг арпасини хом ўрганми?