date
views 2 252

Малайзиялик жуфтлик пандемия вақтида 10 минг меҳмон иштирокида тўй ўтказди

Малайзиялик жуфтлик пандемия вақтида 10 минг меҳмон иштирокида тўй ўтказди
Фото: Search News info
Малайзиялик жуфтлик тўй куни мамлакатда пандемия сабаб ўрнатилган тақиқларни четлаб ўтмаган ҳолда 10 минг нафар меҳмонни қабул қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда BBC News хабар берди, деб ёзади Search News info.

Малайзиядаги янги қоидаларга биноан тўй маросимида 20 дан ортиқ меҳмон иштирок этиши мумкин эмас. Шунга қарамай, Тенгку Муҳаммад Хофиз ва келин Оушен Алагианинг тўйида ҳаммаси бошқача бўлган.

Жуфтлик никоҳ оқшомини Малайзиянинг Путражая шаҳридаги ҳукумат биноси олдида нишонлаган. Меҳмонлар келин ва куёв ёнидан машинада ўтиб, табрик белгиси сифатида уларга қўл силкиган. Шу йўсинда ташриф буюрувчилар мавжуд қоида ва ижтимоий масофага амал қилган ҳолда маросимда иштирок этган. 3 соат давом этган тантанада ҳар бир меҳмонга олдиндан махсус қутиларга жойланган таомлар улашилган.

Куёв вазирлар маҳкамасининг собиқ аъзоси Тенгку Аднана Тенгку Мансаранинг ўғли. 20 декабрь куни 70 ёшни қаршилаган Мансара Facebook саҳифасида ташриф буюрганларга эҳтиёт чораларига риоя қилгани учун миннатдорчилик билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малайзиялик жуфтлик пандемия вақтида 10 минг меҳмон иштирокида тўй ўтказди