10:48 / 27.12.2020
1 625

Москвадаги давлат хизматлари марказида инсонга ўхшаш робот-консултантлар иш бошлади

Москвадаги давлат хизматлари марказида инсонга ўхшаш робот-консултантлар иш бошлади
Фото: IXBT
Москва шарқида ташқи кўриниши билан инсонга ўхшаш робот-консултантлар ишловчи «Менинг ҳужжатларим» флагман маркази ишга тушди, деб хабар беради IXBT.

Ушбу марказдаги давлат хизматларидан Голянов, Измайлов, Шимолий ва Шарқий Измайлов туманлари аҳолиси фойдаланиши мумкин. Бу шаҳардаги тўртинчи давлат хизматлари маркази ҳисобланади. У «Шелковский» кўнгилочар-савдо марказининг тўртинчи қаватида жойлашган.

Флагманнинг ўзига хослиги у ерда робот-консултантлар ишлашида — янги «ходимлар»нинг исми Алекс ва Даша. Улар алоҳида-алоҳида хизмат кўрсатиш ойналарига жойлаштирилган бўлиб, ташриф буюрувчиларнинг соғлом ҳаёт тарзи, марказдаги хизматлардан фойдаланиш, масалан, қанақа ҳужжатлар талаб этишили, «Mos.ru» порталининг қандай ишлаши каби саволларга жавоб беради.

Robo-C моделидаги роботлар Россиянинг Промобот компанияси томонидан яратилган.

Фото: IXBT
Антропоморф роботлар инсонларнинг юз ифодаларини такрорлай олади: кўзларини, қошлари, лаб ва бошқа «мушак»ларине қимирлата олади, мулоқот қилиб, саволларга жавоб қайтаради. Промобот томонидан яратилган технология, шунингдек, патентланган конструкция 600 дан ортиқ инсон микромимикасини такрорлашга қодир. Таъкидланишича, бу каби кўрсаткич дунёдаги бошқа бирор роботда кузатилмайди.

Робот билан мулоқот ягона интерфейс орқали амалга оширилади: битта камера, битта массив микрофот ва сенсор дисплей. Роботлар мустақил юз ва овозни таний олади, сўнг, мулоқотга киришади.

Robo-C тўлиқ Россия технологиясига асосланган бўлиб, улар Пермда сунъий тери технологиясидан фойдаланган ҳолда йиғилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги давлат хизматлари марказида инсонга ўхшаш робот-консултантлар иш бошлади