14:00 / 30.12.2020
1 705

NASA оёқ кийим қутисидек келадиган планетоходни синовдан ўтказди (видео)

NASA оёқ кийим қутисидек келадиган планетоходни синовдан ўтказди (видео)
Фото: NASA
NASA мутахассислари Кеннеди космик марказида Astrobotic Technology компанияси томонидан ишлаб чиқарилган CubeRover кичик планетоходини синовдан ўтказди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Таъкидланишича, Ой юзасини имитация қилиш учун ўлчами оёқ кийим қутисидек келадиган тўрт ғилдиракли аппарат устига 120 тоннали контейнер ўрнатилган. NASA экспертлари CubeRover’нинг манёврчанлигини, шунингдек, унинг датчиги, двигатель ва чангли шароитда қувватланиш тизимини баҳолаган. Умумий ҳисобда ровер ҳаракатланиш бўйича 150 дан ортиқ тестларни бажариб кўрган.

Astrobotic Technology аппарати ёрдамида агентлик Ойдаги илмий, тадқиқот ва тижорий фаолиятини кенгайтириш ниятида.

«CubeRover енгил, тахминан 4 килограмм келади. Уларни яратиш ва ишга тушириш — нисбатан арзон. Бу эса парвозлар қийматини сезиларли даражада камайтириб, CubeRovers’ни намойишкорона миссиялар учун ажойиб платформага айлантиради», — дейди Astrobotic Technology’нинг планетар мобиллик бўйича директори Майк Провенсано.

Фото: NASA
Унинг сўзларига кўра, роверни 2024 йилга — NASA’нинг Артемис миссиясига қадар тўлиқ тайёрлаш керак бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NASA оёқ кийим қутисидек келадиган планетоходни синовдан ўтказди (видео)