08:33 / 31.12.2020
4 233

Одамхўр қотил роли билан танилган актёр ичкиликни ташлаш сирини маълум қилди

Одамхўр қотил роли билан танилган актёр ичкиликни ташлаш сирини маълум қилди
Фото: «AP Photo / Richard Shotwell/Invision»
Америкалик машҳур актёр Энтони Хопкинс Facebookдаги саҳифасига видео жойлади: унда 45 йил давомида спиртли ичимлик истеъмол қилмаётгани муносабати билан ўзини ўзи табриклаб, бундай муваффақиятга қандай эришгани ҳақида сўзлаб берди.

Хопкинснинг сўзларига кўра, ҳаётда шундай лаҳзалар бўладики, одам ўзига ўзи қулоқ солиши керак. Бу, айниқса, «хавотирли белгилар» пайдо бўла бошлаганда кузатилади. 1975 йилда алкоголдан заҳарланиб қолгандан сўнг актёр ҳаммасини ўзгартиришга аҳд қилган.

«Мен «Яшашни хоҳлайман», дедим». Шунда енгилликни ҳис қилдим, ҳаётим яхши томонга ўзгара бошлади», — деди у.
Хопкинс шу йиллар давомида ичкилик нафсига қарши курашганини, аммо ширин ҳаёти учун бир лаҳзага бўлса ҳам бўш келмаганини тан олди.

Ҳозир актёр 82 ёшда. 1975 йилдан буён мавҳум ичкиликбозлар клубининг аъзоси ҳисобланади.
У, айниқса, серияли одамхўр қотил, доктор Ганнибал Лектор роли билан машҳурликка эришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Одамхўр қотил роли билан танилган актёр ичкиликни ташлаш сирини маълум қилди