
Фото: «ТАСС»
Чеченистон шаҳар ва қишлоқларида жами 346 та кўчага республика раҳбари Рамзан Қодировнинг номи берилган, деб ёзади Meduza «BBC Россия» ҳисоб-китобларига таяниб.
Нашр қайд этишича, у ёки бу аҳоли пунктидаги Қодиров номи берилган кўчалар сони унинг географик жойлашувига боғлиқ: у уруғдош қишлоқларга қанчалик яқин бўлса, у ерда бундай кўчалар шунчалик кўп.
Масалан, республика жанубидаги Ножай-Юрт туманида (Қодировлар уруғи ўша ердан)ги 53 та аҳоли пунктидан 48 тасида унинг номи билан аталган кўчалар бор, Чеченистон шимоли-шарқидаги Шелков туманида эса 25 та қишлоқда бор-йўғи тўртта шундай кўча бор.
Кўчалар энг кўп Чеченистоннинг амалдаги раҳбари Рамзан Қодировнинг отаси Аҳмад Ҳожи Қодиров шарафига номланган, иккинчи ўринда Рамзан Қодировнинг ўзи, ундан кейинда эса унинг онаси ва бобоси турибди.
Россия Давлат думаси депутати Адам Делимханов туғилиб-ўсган Жалка қишлоғида Қодиров номидаги кўчалар бор-йўғи битта, қайтага Адам Делимхановнинг ўзининг, шунингдек, Чеченистоннинг турли куч муассасаларида ишлайдиган тўрт ака-укасининг номи берилган кўчалар нақ бешта.
Қодировнинг қариндошлари кўпинча Чеченистон раҳбариятида юқори мансабларни эгаллайди. 2018 йилда, «BBC Россия» ҳисоб-китобларига кўра, Қодировнинг қариндошлари ҳудуддаги энг нуфузли 150 нафар мансабдорларнинг 30 фоизини ташкил қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар