16:39 / 03.01.2021
1 846

Роналдунинг «инстаграм»даги обуначилари сони 250 миллионга етди. Бу – рекорд

Роналдунинг «инстаграм»даги обуначилари сони 250 миллионга етди. Бу – рекорд
Фото: Reuters
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «инстаграм» тармоғидаги энг машҳур шахс бўлиб турибди. Португалиялик футболчининг ушбу тармоқдаги обуначилари сони 250 млнга етди ва у бундай кўрсаткичга эришган илк кишига айланди.

Роналдудан кейинги ўринларни америкалик қўшиқчи Ариана Гранде (214 млн) ва актёр Дуэйн «Скала» Жонсон эгаллаб турибди.

Футболчилардан «Барселона» сардори Лионель Месси 8-ўринни (175 млн), «ПСЖ» вингери Неймар 13-поғонани (144 млн) эгаллаган. Шунингдек, топ-50дан Англия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм (65 млн, 39-ўрин) ҳам ўрин олган.

Бундан ташқари Роналду 2020 йилда «инстаграм»да энг кўп «лайк» олган инсондир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Роналдунинг «инстаграм»даги обуначилари сони 250 миллионга етди. Бу – рекорд