17:07 / 06.01.2021
1 932

Хитойда Tesla’нинг дунёдаги энг катта қувватлантириш станцияси очилди

Хитойда Tesla’нинг дунёдаги энг катта қувватлантириш станцияси очилди
Фото: Twitter
Хитойдаги Jing’an International Center ерости савдо комплексида Tesla’нинг дунёдаги энг йирик қувватлантириш станцияси очилди. Унда бир вақтнинг ўзида 72 та автомобиль қувватлана олади, деб хабар беради Motor.

72 та терминалга эга Supercharger Шанхайнинг асосий иш кварталида, Калифорниядаги 56 ўринли «заправка» ишга тушганидан бир ой ўтиб очилди. Ҳозирда у Tesla’нинг дунёдаги энг катта станцияси ҳисобланади, бироқ энг кучли эмас. Engadget маълумотларига кўра, хитойликлар қуввати 150 киловаттга тенг Supercharger V2 қувватлантиргичларидан фойдаланади, Калифорниядагига эса 250 киловаттли V3 ўрнатилган. Уларнинг тезлиги орасидаги фарқ сезиларли даражада: статистикага кўра, «тезкор» терминалларда қувватлантириш вақтида оддий терминалларникидан икки баробарга кам.

2021 йилда Tesla янада кенгайишни режалаштирмоқда. Компания Ҳиндистон бозорига чиқиш ниятида, шундан сўнг, расман дунёнинг 34 мамлакатида ишга туширилади. Америка маркаси Ҳиндистонда аввалига сотувларни йўлга қўяди, кейинроқ эса йирик ва кичик узелларни йиғиш истиқболларини баҳолайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда Tesla’нинг дунёдаги энг катта қувватлантириш станцияси очилди