Фото: Xinhua
Хитойда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатларнинг охирги ойлар давомидаги энг юқори ўсиши қайд этилди. Хусусан, Хэбэй провинциясида бир неча кун ичида ушбу инфекцияни юқтирган 200дан ортиқ киши аниқланди.
Расмий маълумотларга кўра, 234 нафар беморнинг 144 нафарида касаллик симптомсиз кечган. Ҳозирда Хитой ҳукумати беморлар сони ўсиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда. Хабар қилинишича, Хэбэй пойтахти Шицзячжуан шаҳри билан автобус, темир йўл ва авиақатнов номаълум муддатга тўхтатилган.
Аҳолиси 11 миллион кишини ташкил этувчи шаҳарда коронавирусга тезкор тест олинмоқда. Шаҳарнинг айрим ҳудудларига кириш ёпилган, болалар боғчалари, бошланғич ва ўрта мактабларда машғулотлар тўхтатилган.
Шицзячжуандан ташқари, Синтай ва Нангун шаҳарлари ҳам инфекция ўчоғи деб ҳисобланмоқда. Бу шаҳарларда ҳам аҳолидан коронавирусга тест олинмоқда.
Касалликнинг янги тўлқини тарқалишининг олдини олиш мақсадида пойтахт Пекинда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
Бишимбаевга умрбод қамоқ жазоси тайинланмагани сабаби маълум қилинди
Зеленский: “Россиянинг Харьков яқинидаги ҳужумида бутун дунё айбдор”