16:20 / 07.01.2021
2 310

АҚШ Конгресси расман Байденнинг ғалабасини тасдиқлади

АҚШ Конгресси расман Байденнинг ғалабасини тасдиқлади
АҚШ Конгресси махсус йиғилишида демократлар номзоди Жо Байден 2020 йил ноябрида ўтказилган президентлик сайловида ғалаба қозонганини расман тасдиқлади.

Жо Байден сайловчи делегатларнинг 306 овозини, амалдаги президент, республикачи Дональд Трамп — 232 овоз олгани расман эълон қилинди.
Республикачиларнинг бир қатор штатларда, шу жумладан, Пенсильвания ва Жоржия штатларида овоз бериш натижаларини қайта ҳисоблаш бўйича уринишлари бесамар кетди.

Эндиликда 20 январ куни Байден қасамёд қабул қилиб, АҚШнинг 46-президенти сифатида ишга киришиши мумкин бўлади.

Сайлов натижаларини тасдиқлаш учун Конгресснинг Сенат ва Вакиллар палатаси аъзолари иштирокидаги қўшма йиғилиши 6 январ куни кундузи ўтказилиши керак эди. Аммо Трампнинг тарафдорлари Капитолийни қамал қилиши натижасида мажлис бир неча соатга тўхтаб қолганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Конгресси расман Байденнинг ғалабасини тасдиқлади