date
views 3 119

Трамп ваъдасининг устидан чиқди: «Девор» битди

Трамп ваъдасининг устидан чиқди: «Девор» битди
Фото: EPA
АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп эртага, 12 январь куни Техас штатига ташриф буюриб, Мексика билан чегарада қурилган деворнинг очилиш маросимида қатнашади. Давлат раҳбарининг ушбу режаси ҳақида Оқ уй вакили Жадд Дир маълум қилди.

Аламодаги маросимда Трамп, ниҳоят ўз савловолди кампаниясида ваъда қилинган, мамлакат иммиграция тизимини ислоҳ қилиш доирасидаги узунлиги 400 милдан зиёд чегара деворини қуриб битказганини эътироф этиши кутилмоқда. Давлат ғазнасидан жуда кўп маблағ сарфланган ва анча танқидларга учраган ушбу девор матбуотда «Трамп девори» номини олганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ваъдасининг устидан чиқди: «Девор» битди