23:06 / 13.01.2021
2 908

Флоридада тирик ламантин терисига «Трамп» ёзувини туширган шахслар қидирилмоқда

Флоридада тирик ламантин терисига «Трамп» ёзувини туширган шахслар қидирилмоқда
Фото: Esquire
Флоридада ламантин (монотипик оиланинг йирик сувли сутемизувчилар туркумига кирувчи жонзот) орқасига «Трамп» сўзи туширилди. Ушбу ҳолатга биринчи бўлиб Citrus County Chronicle нашри эътибор қаратган. Ҳимояга муҳтож турларга кирувчи жонзот 10 январь куни Флориданинг ғарбий қирғоқларидаги Хомосасса дарёсидан топилган.

АҚШ Ёввойи табиат ва балиқчиликни қўриқлаш хизмати ламантинга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик ҳолати юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган. Идора вакилининг сўзларига кўра, ламантинга жиддий зарар етмаган. «Ламантинни бадбашара қилганларни топишга ёрдам беринг. Хизмат ҳар қандай маълумотни қидирмоқда», — деб ёзади эпидемиолог Эрик Фейгл-Дин.

Дофин-Айленд денгиз тадқиқотлари бош илмий ходими Рут Кармайклнинг фикрича, жонзот ҳар қандай ҳолатда ҳам оғриқ ва стрессни ҳис қилган.

«Бу даҳшат. Бунинг нақадар қўрқинчли, телбалик ва шафқатсизлик эканлигини таърифлашга ожизман. Видео орқали жонзотга қанчалик жиддий зарар етганини баҳолаш қийин. Бир нарса аниқки, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу шафқатсиз муносабат оқибатлари ҳисобланади. Тери тилинган бўлса, бу оғриқ ва стрессни юзага келтиради. Ҳайвонларнинг терисида нервлар ва сезгир толалар мавжуд. Бундан ташқари, очиқ яраларга инфекция тушган бўлиши мумкин», — дейди Кармайкл.

Таъкидланишича, ламантинларга шикаст етказиш АҚШ федерал қонунчилигини бузиш ҳисобланади ва уни содир этган шахс 50 минг долларгача жаримага тортилади ёки бир йилгача озодликдан маҳрум этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Флоридада тирик ламантин терисига «Трамп» ёзувини туширган шахслар қидирилмоқда