Фото: «Stanthorpeborderpost.com.au»
Январь ойида 111 ёшини нишонлаган Aвстралиянинг энг кекса фуқароси Декстер Крюгер ўзининг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб берди.
«Нафас олинг, кунига уч маҳал овқатланинг, қарабсизки, вақт ўз-ўзидан ўтиб кетади», — деди отахон ҳазиллашиб.
![]()
ABC телеканали унинг сўзларини эфир орқали намойиш этди. Крюгер, шунингдек, баъзи овқатланиш одатлари билан ҳам ўртоқлашди.
«Мен қўшиқ айтишни яхши кўраман. Кунига олтиталаб қисқичбақани паққос тушираман», — деди у маҳсулотнинг фойдали эканлигини алоҳида таъкидлаб.
Австралиялик рекордчининг айтишича, кечки овқатга кўпинча сардина балиғидан шўрва тановул қилади.
![]()
У ҳаётдаги кўпгина вазиятларга истеҳзо билан муносабатда бўлишини ва айни пайтдаги фаолияти ҳақида гапираркан ҳазил қилишни ёқтиради.
«Баъзан ўтириб ўйлайман. Баъзида эса шунчаки ўтираман», — деди у кулиб.
Крюгер бир умр фермер хўжалигида ишлаган. 86 ёшида эса китоблар ёзишни бошлаган. Шу пайтга қадар у шеър ва хотиралардан иборат 12 та тўпламини чоп этди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

ЖАРда яшовчи эркак 2 ойдан бери баланд симёғочга ўрнатилган бочкада яшамоқда

Катта филлар филчани чўкишдан қутқариб қолди (видео)

Колумбия ҳукумати Венесуэла билан чегара ёпилганини маълум қилди

Англия қироличасининг собиқ ошпази унинг овқатланиш сирларини ошкор қилди

Крюгер миллий боғидаги шер туристлар ўтирган автомобиль эшигини очишга уринди (видео)

Сильвио Берлускони ўзининг 65 ёшини қаршилаган Путинни антиқа совға билан табриклади