Фото: «Pixabay.com»
Британиялик олимлар саратон касаллигини даволашда қўшимча муолажа сифатида парҳезга амал қилишнинг муҳимлигини исботладилар. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.
Тадқиқотчилар организмда серин аминокислотаси бўлиши саратон ҳужайраларининг ўсишини таъминлашини аниқлашди. У гўшт, балиқ ва тухум таркибида бўлиб, деярли барча оқсилларни ҳосил қилишда иштирок этади. Сичқонлар устида ўтказилган тажриба натижаларига кўра, серин миқдори паст бўлган парҳез ўсманинг ўсишини секинлаштиради.
Aммо даволаш қийин бўлган ичак ва ошқозон ости бези саратонига чалинган 30 фоиз беморларнинг организмида мутация бўлади. У туфайли саратон ҳужайралари мустақил равишда серин ишлаб чиқаришнинг кўпайишига таъсир кўрсатади.
Тадқиқотчилар томонидан чоп этилган мақолада қайд этилишича, парҳезга амал қилиш шифокорлар ва тадқиқотчилар орасида узоқ вақтдан бери мунозарага сабаб бўлмоқда. Мутахассислар таомноманинг саратон касаллигига таъсирини англаб етиш нафақат касалликни даволашга, балки олдини олишга ёрдам беришидан умид қилишмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Олимлар ўта хавфли касалликнинг кутилмаган аломатини аниқлашди

Инсон юзи кўринишидаги ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқарган япониялик дизайнер харидорларни қўрқитиб юборди (фото)

Ер юзида ўн минглаб янги организмлар кашф этилди

Олимлар фақат эркаклар чалинадиган янги касалликни аниқлашди

Олимлар коронавирус кушандасининг таъсирини исботлашди

Саратон касаллигининг «асосий душмани» аниқланди