15:53 / 17.01.2021
2 036

Угандада 34 йилдан бери ҳокимиятда бўлиб келаётган президент сайловда яна ғалаба қозонди

Угандада 34 йилдан бери ҳокимиятда бўлиб келаётган президент сайловда яна ғалаба қозонди
Фото: «Яндекс Дзен»
Уганданинг амалдаги президенти Йовери Кагуту Мусевени яна президентлик сайловларида ғолиб бўлди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Сайлов комиссияси уни 14 январь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб деб топди. Мусевени учун сайловчиларнинг 58,64 фоизи овоз берди.

Шундай қилиб, 5,85 миллион фуқаро мамлакатнинг амалдаги раҳбарига овоз берган. Унинг асосий рақобатчиси Боби Вайн эса 3,48 миллион кишининг овозини олган.

Вайннинг айтишича, овоз бериш натижалари сохталаштирилган. У Марказий сайлов комиссияси маълумотларини «ҳазил» деб атади ва ўзини «сайланган президент» деб атади. Президентлик учун жами 11 номзод даъвогарлик қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Угандада 34 йилдан бери ҳокимиятда бўлиб келаётган президент сайловда яна ғалаба қозонди