12:26 / 22.01.2021
3 469

Илон Маск танлов эълон қилди: ғолибга 100 миллион доллар берилади

Илон Маск танлов эълон қилди: ғолибга 100 миллион доллар берилади
Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ўзининг Twitterдаги саҳифасида янги танлов эълон қилди.Танлов шартларига кўра, карбонат ангидрид газини олиш ва сақлаш учун энг яхши технологияни ихтиро этган кишига 100 миллион доллар тўлашни ваъда қилган.

«Мен энг яхши углеродни тортиб олиш технологияси ихтироси учун мукофот сифатида 100 миллион доллар сармоя ажратаман», деб ёзган Маск. Шунингдек, у таклиф тафсилотларини келаси ҳафта ошкор қилишга ваъда берган.

Карбонат ангидрид газини олиш ва сақлаш деганда, карбонат ангидрид газини саноат ва энергия манбаларидан ажратиш ва атмосферадан узоқ муддатли изоляцияни ўз ичига олган жараён тушунилади. Ушбу жараённинг мақсади глобал исиш ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашдир.

Эслатиб ўтамиз, Tesla ва SpaceX компанияларининг бош ижрочи директори Илон Маск Хан академияси ўқувчилари учун бепул таълим платформасига 5 миллион доллар сармоя ажратган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск танлов эълон қилди: ғолибга 100 миллион доллар берилади