09:31 / 25.01.2021
948

Исроилда коронавирус янги хавфли штамми топилди

Исроилда коронавирус янги хавфли штамми топилди
Фото: «Анадолу»
Исроилда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди. У одамларга катта хавф туғдириши мумкин. Бу ҳақда 24 январ куни Туркиянинг Aнадолу агентлиги Исроил оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, янги хавфли штамм борлиги ҳақида Исроил ҳарбий разведка агентлиги (AMAN) ҳисоботидан маълум бўлди. Ҳужжатда янги мутация аҳоли орасида тарқалиш даражаси юқори эканлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан бошқа давлатлардан Исроилга келган ҳар бир киши карантинда бўлиши керак. Бундан ташқари, яқин келажакда Бош вазир Биньямин Нетаньяху мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳукумат ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши билан Тель-Aвивдаги Бен Гурион аэропортини икки ҳафта давомида ёпиш имкониятини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

2020 йил декабрь ойининг бошидан буён Буюк Британия, Жанубий Aфрика ва Бразилиядан SARS-CoV-2нинг янги мутацияланган штаммлари пайдо бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Вируснинг ушбу турлари осонроқ тарқалиб, бу ўлим ва касалланишлар ҳолати кўпайишига олиб келиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)