13:35 / 25.01.2021
1 844

Германияда эмланишдан бош тортган ходимлар ишдан бўшатилди

Германияда эмланишдан бош тортган ходимлар ишдан бўшатилди
Фото: Picture-alliance
Германияда ногиронлар ва қарияларни парваришлаш хизмати ходимлари коронавирусга қарши эмланишдан бош тортгани учун ишдан бўшатилди. Германияда ушбу тоифадаги хизматчилар вакцинани биринчи навбатда олувчилар гуруҳига киради.

Bild нашрининг хабар беришича, қариялар ва ногиронларни парваришлаш билан шуғулланувчи компания коронавирусга эмланишни истамаган 7 ходимини бўшатиб юборган. Шу билан бирга, Германияда эмлаш ихтиёрий тарзда ўтказилмоқда ва эмланишни истамаганларнинг ишдан бўшатилиши биринчи марта юз бермоқда.

Ушбу қарорни компания раҳбари қабул қилди. У бундан олдин ходимларига бир қарорга келиш учун икки кун муҳлат берган. Бироқ улар эмланишдан бош тортишган”, деб маълум қилган нашр.

Таъкидланишича, 3 ходим вакцина олишни истамаган, яна 4 ходим берилган муҳлат ичида бир қарорга кела олмаган. Натижада уларнинг барчаси ишдан бўшатилган.

Мен мижозларимизни ҳимоялаш учун барча ишни қиламан. Бу бурчимдир”, деб ўз қарорини тушунтирган компания раҳбари.
Нашр маълумотларига кўра, шундан кейин компания эгасига эмлашга қарши чиқувчилар томонидан турли таҳдидлар қилина бошланган.

Германияда коронавирусга қарши эмлаш декабр охирида бошланди. Мамлакат 2020 йил охирида BioNTech ва Pfizer компанияларининг 1,3 млн дозадан кўпроқ вакцинасини олганди. 2021 йил бошига яна 4 млн доза етказиш белгиланганди. Бироқ АҚШ ва немис компанияларининг вакцина етказилиши муддатлари сурилиши мумкинлиги ҳақидаги хабаридан кейин ушбу муддатлар чўзилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда эмланишдан бош тортган ходимлар ишдан бўшатилди