date
views 2 356

Jaguar F-Pace’да чуқур кўлмакни босиб ўтмоқчи бўлган омадсиз ҳайдовчи

Jaguar F-Pace’да чуқур кўлмакни босиб ўтмоқчи бўлган омадсиз ҳайдовчи
Кадр: YouTube
Агарда машина йўлида чуқур кўлмак чиқиб қолса, уни катта тезликда босиб ўтишга уринмаслик керак. CARakoom томонидан эълон қилинган видеороликдаги Jaguar F-Pace бу каби омадсиз уринишга яққол мисол бўла олади.

Видеоролик Буюк Британиянинг Ноттингемшер шаҳрида тасвирга олинган бўлиб, унда қора Jaguar F-Pace ҳайдовчиси катта кўлмакка тезда яқинлашиб келганини кўриш мумкин. Афтидан, ҳайдовчи кўлмакни у қадар чуқур, деб ўйламаган ва катта тезликда уни босиб ўтишига ишонган.

Бироқ кўлмак ўртасига келган F-Pace’нинг капоти олдида ҳосил бўлган катта тўлқин олд ойнага қадар урилган ва йўлтанламас ўчиб қолган.

Бир неча сониядан сўнг, ҳайдовчи машинани яна ўт олдиришга уринган, аммо бу каби вазиятда ўт олдириш тақиқланади, чунки двигателга сув кириб кетиши мумкин. Оқибатда мотордан ғалати товуш чиқа бошлаган — двигатель гидрозарба олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Jaguar F-Pace’да чуқур кўлмакни босиб ўтмоқчи бўлган омадсиз ҳайдовчи