Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Қирғизистон президентлигига собиқ номзод ва давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, у Жогорку Кенеш депутатларини обрўсизлантиришда айбланмоқда. Бош прокуратуранинг маълумот беришича, 14 январ куни Жогорку Кенеш собиқ депутати Алмамбет Шикмаматов ариза билан мурожаат қилган.
Қайд этилишича, унинг аризаси асосида Сегизбаевга нисбатан Жогорку Кенеш депутатлари Алмамбет Шикмаматов, Аида Салянова ва Омурбек Текебаевни мамлакат аҳолиси олдида обрўсизлантириш, уларни жиноят қилганликда қасддан айблаш факти бўйича Жиноят кодексининг 320-моддасига мувофиқ (лавозимини суиистеъмол қилиш) судга қадар суриштирув иши рўйхатга олинган.
Сегизбаев Бишкек ички ишлар бош бошқармаси изоляторига жойлаштирилганлиги хабар қилинмоқда.
"Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг ҳарбий прокуратура билан ҳамкорликда олиб борган судга қадар суриштируви давомида Абдил Сегизбаевнинг ушбу жиноий ҳаракатларни содир этганлиги аниқланганлиги муносабати билан у республика Жиноят-процессуал кодексининг 98-моддаси тартибида ҳибсга олинди", - дейилади бош прокуратура хабарида.
Аввалроқ мамлакат бош прокуратураси Сегизбоевни ерларни ноқонуний ўзлаштириш ва у ерларда бинолар қуриш ҳамда кейинчалик уларни яқин қариндошлари номига ўтказиш билан шуғулланганликда айблаб жиноят иши очганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Собиқ давлат раҳбари коррупция учун суд қилиняпти

Арманистон МХХ собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Қирғизистон ИИВ ва миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбарлари қидирувга берилди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков ҳам озодликка чиқарилди

Жанубий Кореяда велосипедларни ўғирлаган ўзбекистонлик талабалар қўлга олинди (видео)

Қирғизистон махсус хизматлари аксилтеррорчилик тадбирларини ўтказмоқда