23:14 / 26.01.2021
2 756

«Форсаж» юлдузи Жейсон Стетхем Туркиядаги ўқ ўтмайдиган виллада дам олмоқда

«Форсаж» юлдузи Жейсон Стетхем Туркиядаги ўқ ўтмайдиган виллада дам олмоқда
Фото: Hurriyet
«Форсаж» фильмидаги роли билан яхши таниш бўлган Жейсон Стетхемнинг Туркиядаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бирида дам олаётгани папарацси нишонидан четда қолмаган, деб хабар беради Hurriyet.

Маълум қилинишича, режиссёр Гай Ричининг «Беш кўз» номли фильмида суратга тушиш баҳонасида Туркияга борган актёр Анталядаги люкс виллалардан бири бўлган Regnum Carya Hotel’га жойлашган.

Уч қаватли бинода бешта ётоқхона, гардероб, барбекю қилиш учун терраса, SPA-марказ ва бар билан бирга алоҳида ҳовуз ҳам бор. Ўқ ўтмайдиган деразадан гўзал манзара кўриниб турадиган мазкур вилла мижозлари, шунингдек, шахсий ҳайдовчи ва вертолёт трансфери хизматидан ҳам фойдаланиши мумкин. 2019 йилнинг август ойида айнан ушбу виллада америкалик хонанда Женнифер Лопес концерт берган, 2015 йилда эса G20 sammiti бўлиб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Форсаж» юлдузи Жейсон Стетхем Туркиядаги ўқ ўтмайдиган виллада дам олмоқда