18:23 / 27.01.2021
896

Япония бош вазири амалдорларнинг тунги клубга боргани учун кечирим сўради

Япония бош вазири амалдорларнинг тунги клубга боргани учун кечирим сўради
Япония бош вазири Ёсихидэ Суга ҳукумат одамларни COVID-19 тарқалишини тўхтатиш мақсадида беҳудага ташқарига чиқишлардан чекланишга чақирганига қарамай у аъзо бўлган ҳукмрон коалиция юристлари тунги клубларга ташриф буюргани учун аҳолидан кечирим сўради.

Танқидчилар тили билан айтганда «пандемиянинг олдини олишга қаратилган ҳаракатларда сусткашлиги сабаб обрўси тушиб бораётган» Суга учун бу бир ортиқча бошоғриқ бўлган.

«Мен одамларнинг кечки соат саккиздан кейин уйдан ташқарида чиқмасликларини ва муҳим бўлмаган, шошилинч чиқишлардан қочишларини сўраганимда, бу каби воқеа содир бўлиши афсусланарли», - деган Суга парламентда.

Япония COVID-19 ҳолатларининг кескин ўсишини тўхтатиш учун Токио ва бошқа ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилган. Ушбу чора ресторан ва барларни соат 20.00 гача ёпиш тўғрисидаги талабни ўз ичига олади, аммо ҳозирда талабларни бузганлик учун жарималар жорий этилмаган.

Ҳозирда мамлакат шифохоналарида жой етишмаслиги сабабидан 35000 дан ортиқ одам уй шароитида даволанишга мажбур. 25 киши уй шароитида касаллик зўрайиши оқибатида вафот этган.

Японияда айни пайтга келиб, 373 мингдан ошиқ бемор қайд этилган, улардан 300 мингдан ортиғи соғайган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)