22:47 / 28.01.2021
2 546

Ёнғинни ўчиришга мўлжалланган гидрантни уриб юборган Toyota Camry сув оқими сабаб ҳавода «муаллақ қотди» (видео)

Ёнғинни ўчиришга мўлжалланган гидрантни уриб юборган Toyota Camry сув оқими сабаб ҳавода «муаллақ қотди» (видео)
Кадр: Reddit
Reddit ижтимоий тармоғида ёнғинни ўчиришга мўлжалланган гидрант билан содир бўлган тўқнашувдан сўнг том маънода ҳавода муаллақ қолган Toyota Camry’нинг видеоси пайдо бўлди. Роликда япон седани олд томони билан дарахтга урилгани, орқа қисми эса ер остидан чиқаётган сув сабаб кўтарилиб турганини кўриш мумкин, деб хабар беради Motor.

Роликдан ташқари кўнгилсиз ҳодиса ҳақида у қадар кўп маълумот берилмаган. Carscoops маълумотларига кўра, авария АҚШда январь ойида содир бўлган. Тахминларга кўра, аввалига Camry дарахтга урилган, гидрантга эса биринчи тўқнашувдан сўнг тегиб кетган.

Зарба оқибатида гидрант қотирилган жойидан бўшаб кетиб, сув оқимининг отилишига олиб келган ва у Camry’нинг орқа қисмини ҳавога кўтарган. Сув оқими шу қадар кучли бўлганидан седаннинг орқа қисми қаттиқ юзага қотирилгандек туюлади.

Орқа ғилдираклар қандай қилиб ерга туширилгани номаълум, шундоқ ҳам яхшигина аварияга учраган Camry яна қўшимча шикаст олгани табиий.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёнғинни ўчиришга мўлжалланган гидрантни уриб юборган Toyota Camry сув оқими сабаб ҳавода «муаллақ қотди» (видео)