11:12 / 29.01.2021
2 463

Рамзан Қодировнинг Чеченистонда раҳбарлик лавозимларида ишлайдиган қариндошлари Москвадаги кошоналарга эгалик қилади

Рамзан Қодировнинг Чеченистонда раҳбарлик лавозимларида ишлайдиган қариндошлари Москвадаги кошоналарга эгалик қилади
Фото: «ВКонтакте»
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қариндошлари Москвадаги элита кўчмас мулки ҳисобланган уйларга эгалик қилади. Уларнинг турмуш ўртоқлари ҳам Чеченистонда раҳбарлик лавозимларида ишлайди, бироқ тўлдирилган декларацияларда бу ҳақда маълумот берилмаган. Бу ҳақда «Важниe истории» нашрида Россия реестридаги ахборотларга асосланган маълумотлар берилган.

Нашрнинг ёзишича, Чеченистон раҳбарининг опаси Зарган Қодирова 2004 йилдан буён Москванинг Ленинград шоҳкўчасида жойлашган 131,7 квардат метрли премиум синфга мансуб «Лочин уяси» номли турар жой комплексига эгалик қилади. Унинг эри Рамзан Черхигов Чеченистон транспорт ва алоқа вазири. Амалдор 2012 йилдан 2019 йилга қадар декларацияларнинг ҳеч бирида рафиқасига тегишли квартиралар ҳақида маълумот қолдирмаган. Ушбу комплексдаги квартиралардан бирига 2011 йилдан буён Зарема Рамзановна Черхигова эгалик қилади, нашрнинг ёзишича Зарган Қодирова ва Рамзан Черхиговнинг вояга етмаган қизининг мулки ҳақида вазир тўлдирган декларацияда маълумот қайд этилиши зарур.

Чеченистон раҳбарининг бошқа бир опаси Зулай Қодирова мамлакатда раҳбар ва ҳукумат иш бошқарувчисининг ўринбосари, у 167,7 квадрат метр майдонга эга турар жой комплексининг эгаси (жойнинг нархи 60 миллион рубль эканлиги тахмин қилинган). Шунга қарамай у 2019 йилдаги ўз декларациясида мол-мулклар ҳақида ахборот қолдирмаган. Аёлнинг турмуш ўртоғи Салмон Закриев Чеченистон парламенти раисининг биринчи ўринбосари ва у декларациясида 2018 йилга келибгина мазкур квартира рафиқасига тегишли эканини билдириб ўтган.

«Лочин уяси» турар жой комплекси
Фото: «Важниe истории»

«Лочин уяси»даги яна бир квартирага Қодирова ва Закриев оиласи вакили Ёқуб Закриев эгалик қилади. 30 ёшли Ёқуб Чеченистонда 2018—2020 йилларда Грозний шаҳри мери лавозимида ишлаган, айни вақтда республика ҳукуматида бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда. У ҳам декларацияларида Москвадаги уйи ҳақида маълумот қолдирмаган.

Рамзан Қодировнинг тутинган укаси Турпал-Али Ибрагимов ҳам «Лочин уяси» комплексидаги квартирага эгалик қилади, у Чеченистоннинг Шалин ҳудудидаги маъмуриятни бошқаради. Ибрагимов хонадонни 2005 йилда сотиб олган, аммо ҳанузгача декларацияларда бу ҳақда қайд ёзмай келмоқда.

Рамзан Қодировнинг ўзи ҳам кўчмас мулклари ҳақидаги маълумотларни узоқ вақт давомида яшириб келган. 2010 йилгача Рамзанда отаси Аҳмад Қодировдан мерос бўлиб қолган Москвадаги Веерной кўчасидаги уй бўлган. Бироқ у бу ҳақда декларациялардаги маълумотларда бирор марта ҳам эслаб ўтмаган.

Россияда 2008 йилда қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунга кўра амалдорлар ҳар йили ўзларига тегишли мол-мулклар ҳақида декларация тўлдиради. Ҳужжат бўйича нотўғри ахборотлар берган амалдор ўз эгаллаб турган лавозимини тарк этиши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодировнинг Чеченистонда раҳбарлик лавозимларида ишлайдиган қариндошлари Москвадаги кошоналарга эгалик қилади