15:33 / 29.01.2021
3 279

«Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Каримовдан қолган диктатурани йўқотди» — Қирғизистон президенти

«Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Каримовдан қолган диктатурани йўқотди» — Қирғизистон президенти
Кадр: YouTube
Қирғизистоннинг янги президенти Садир Жапаров BBC’га берган интервьюсида мамлакатда сиёсий бошқарув шакли ўзгараётгани, ўзининг президентлик бошқаруви авторитар ҳокимиятга олиб келиш-келмаслиги тўғрисидаги саволга жавоб берди.

- "Бу ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ бўлади. Менда авторитар бошқарувни ўрнатиш нияти йўқ. Ўрнатмаймиз. Бунга кучимиз ҳам, иродамиз ҳам етади. Буни вақт ҳам кўрсатади. Кучимиз қонун устуворлиги ва адолат диктатурасини ўрнатишга етади. Худо хоҳласа, ўрнатамиз.

Сизга бир мисол келтирайин, қўшни Ўзбекистонни олинг, Каримов даврида кучли диктатура эди. Уни бутун дунё биларди, қўшни давлатлар ва биз ҳам билганмиз. Шавкат Мирзиёев келгач, диктатурани олиб ташлаб, дунёга эшигини очди. Эшигини очгандан кейин ҳозир қандай ўзгаришлар бўляпти?! Агар диктатурани ўрнатаман деса, Ислом Каримовнинг диктатурасини давом эттириб кетса бўлар эди. Аммо давом эттирмади-ку. Бу ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ.

Бўлмаса, Ислом Каримов билан ишлаган, бирга бошқарган. У киши вафот этгандан кейин ҳокимият қолгач, барча диктатурани йўқ қилиб, дунёга эшигини очди. Қўшни давлатлар ва узоқдаги мамлакатлар билан бирга ишлаб, ҳозир инвестиция кириб, мисли кўрилмаган даражада иқтисодий ўсиш бўляпти. Халқнинг турмуши ҳам фаровонлашяпти.

Шунинг учун ҳам ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ дейман. Агар менинг ҳам диктатура ўрнатгим келса, ўз қўлимда-да. Бу қонунлар қандай ёзилиши, бош қомуснинг қандай ёзилишига боғлиқ эмас. Ўрнатаман десанг, ўрнатаверасан. Аммо биз бундай қилмоқчи эмасмиз. Сабаби ҳеч ким бенуқсон эмас. Бизнинг ҳам замонимиз ўтади. Беш йил, ўн йилдан кейин ўтадими, бизнинг ҳам вақтимиз тугайди. Бошқа замон келади.

Инсон ҳаёти давомида замон, яшаш тарзи ўзгариб туради. Шунинг учун ҳам бундай нарсалардан узоқдамиз. Биз эртанги кунимизни ўйлашимиз керак
", - деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда муддатдан олдин президент сайловлари 10 январь куни бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига 17 нафар номзод даъвогарлик қилди. Октябрь ойидан бери ҳукуматни бошқарган Садир Жапаров рақибларидан анча устун келди. Уларнинг аксарияти 2 фоиздан кам овоз олган.

Президент сайлови билан бирга мамлакатда бошқарув шаклини ўзгартириш бўйича ҳам референдум бўлиб ўтди. Референдум иштирокчиларининг 80 фоиздан ортиғи президентлик республикаси учун овоз берди.

Садир Жапаров 28 январь куни Бишкекдаги маросимда давлат раҳбари лавозимида мамлакат халқига содиқ хизмат қилиш ҳақида қасамёд қабул қилиб, Қирғизистон президенти лавозимига киришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Каримовдан қолган диктатурани йўқотди» — Қирғизистон президенти