21:05 / 30.01.2021
2 006

Россиялик миллиардер ўзини Путинники деб айтилаётган сарой эгаси деб эълон қилди

Россиялик миллиардер ўзини Путинники деб айтилаётган сарой эгаси деб эълон қилди
Владимир Путин ва Аркадий Ротенберг / Фото: Getty Images
Ротенбергнинг сўзларига кўра, бу ерда апарт-отел қурилади, шу боис унинг хоналари кўп. У меҳмонхона бизнесини ёқтиришини айтган.
Россиялик миллиардер Аркадий Ротенберг ўзини Геленжикдаги сарой эгаси деб эълон қилди. Бу ҳақда Mash Telegram-канали хабар бермоқда.

«Энди бу сир эмас. Мен бенефициар ҳисобланаман. Объект анчагина мураккаб эди. Кредиторлар кўп бўлди, мен бенефициар бўлишга эришдим. Бу топилма. Ажойиб жой», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу ерда апарт-отел қурилади, шу боис унинг хоналари кўп. Ротенберг меҳмонхона бизнесини ёқтиришини айтган.
Аввалроқ мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний Краснодар ўлкасидаги Геленжик ҳудудида Россия президенти Владимир Путиннинг саройи борлиги ҳақида деярли икки соатлик суриштирув эълон қилганди.

Путин сарой ҳақидаги ушбу суриштирувга муносабат билдириб, уни умрида кўрмаганлигини айтган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Россиялик миллиардер ўзини Путинники деб айтилаётган сарой эгаси деб эълон қилди