09:45 / 03.02.2021
2 617

Оғзидан сўрғичи «тушмайдиган» велосипед ҳайдовчи 2 ёшли болакай интернет юлдузига айланди (видео)

Оғзидан сўрғичи «тушмайдиган» велосипед ҳайдовчи 2 ёшли болакай интернет юлдузига айланди (видео)
Фото: The Sun
Буюк Британиянинг Ковентри шаҳрида истиқомат қилувчи 2 ёш-у 3 ойлик Харли Бекетту икки ғилдиракли велосипедини ҳайдашдаги моҳирлиги сабаб интернетда машҳурликка эришди, деб хабар беради The Sun.

Харли оғзидаги сўрғичини олмасдан ҳар қандай об-ҳаво шароитида BMX учун мўлжалланган мураккаб трассалар ва скейтерлар учун рампаларда ҳаракатланади. Яқинда электровелосипедни қўлга киритган Харли уни ҳам ўзига бўлган катта ишонч билан ҳайдамоқда.

Болакайнинг онаси Роэн Бекеттнинг сўзларига кўра, унинг ўзи велоспорт билан профессионал равишда шуғулланиб келади, Харли эса 2020 йилнинг баҳорида — 1,5 ёшга тўлганида икки ғилдиракли велосипедни ҳайдашни ўрганган. Ўшанда улар Харли билан велосипедда уйлари яқинидаги скейт-паркни айланган ва ва болакайга рампаларда учиш жуда ёқиб қолган. Бунга қадар Харли кечалари ёмон ухлаган, бироқ велосипед ҳайдашни бошлаганидан сўнг, қаттиқ ухлайдиган бўлган.

Шундан буён Харли велосипедда учишни жуда яхши кўради ва уларда велосипедни кўчада ҳайдаш имкони бўлмаса, уйда ҳайдашади. Аёл турмуш ўртоғи Билли билан ўғлининг муваффақиятларига оид маълумотлар билан Instagram’да мунтазам бўлишиб келади, ҳозирда уларнинг 2 мингга яқин обуначиси бор. Яқинда улар YouTube’да ҳам ўз каналларини очган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оғзидан сўрғичи «тушмайдиган» велосипед ҳайдовчи 2 ёшли болакай интернет юлдузига айланди (видео)