Specialized компанияси 150 км масофа босувчи Вадо 3 Х электровелосипедини чиқарди

Велосипед ишлаб чиқариш бўйича дунёга машҳур Specialized бренди ўзининг янги Вадо 3 Х моделини тақдим этди. Янги қурилма бозорга икки хил версияда чиқди: 5500 долларлик Вадо 3 Х 4.0 ҳамда 8000 доллар нархланган Вадо 3 Х 6.0 моделлари. Ушбу сериянинг асосий ўзига хослиги тўлиқ осма (суспенсион) тизимига эга конструкциядир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Вадо 3 Х модели электроника ва қувват қурилмаларини Вадо 3 оиласининг бошқа вакилларидан мерос қилиб олган. Велосипед асосини 105 Нм айлантирувчи момент ва 810 В чўққи қувватига эга бўлган энг сўнгги Specialized 3.1 электр тизими ташкил этади. Қувват манбаи сифатида 840 В·соат сиғимли аккумулятор танланган бўлиб, у бир қувватланишда 150 километргача масофани босиб ўтиш имконини беради.
Кўпроқ автономликка эҳтиёжи бор фойдаланувчилар учун қўшимча 280 В·соатли ташқи аккумуляторни улаш орқали масофани янада узайтириш имконияти кўзда тутилган. Велосипед рулида 2,2 дюймли МастерМинд К4 сенсорли дисплейи ва смартфон учун сиmsиз қувватлаш функциясига эга махсус маҳкамлагич ўрнатилган.
Bluetooth қўллаб-қувватлови туфайли тизимни смартфон билан синхронизация қилиш мумкин. Бу реал вақт режимида тезлик, масофа ва қувват даражасини кузатиш имконини беради. Apple Watch учун мўлжалланган Specialized иловаси эса ҳаракат давомида юрак уриш тезлигини (пульс) мониторинг қилиб боради.
Янги модел барча зарур аксессуарлар, жумладан, ҳимоя қанотлари, юкхона, таянч оёқча, қўнғироқ ва интеграциялашган ёритиш тизими билан тўлиқ жиҳозланган. Олд фара 805 люменгача ёрқинликдаги узоқни ёритиш функциясига эга. Харидорлар учун тўрт хил металлик рангдаги корпуслар таклиф этилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!